Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин Гурбангули билан коронавирус ҳақида суҳбатлашди

Путин Гурбангули билан коронавирус ҳақида суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов билан коронавирусга қарши кураш бўйича қўшма ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Телефон суҳбати ҳақида Кремл сайтида хабар берилган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликка эътибор қаратиб, икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларига тўхталиб ўтдилар ва стратегик шерикликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Суҳбат давомида Владимир Путин Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади: 29 июнь куни у 64 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Россия Президенти ҳамкасбига табрик телеграммасини юборган.

"Сизнинг раҳбарлигингизда Туркманистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлида бормоқда, минтақавий ва халқаро ишларда муҳим конструктив рол ўйнайди", дейилади табрикда. Россия президенти, шунингдек, Туркманистон раҳбарининг давлатлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Киритилди: 15:52 29.06.2021. Ўқилди: 2848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!