Россия президенти Владимир Путин ҳамкасби Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан 7 сентябр куни Теҳронда учрашади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Буни Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков жума кунидаги матбуот анжуманида айтди.
Песков берган маълумотга кўра, Туркия, Россия ва Эрон (Ҳасан Руҳоний) раҳбарлари Сурия масаласини муҳокама қилиш учун Теҳронда саммит ўтказадилар.
Шунингдек, ўтказиладиган саммит давомида Эрдўған ва Путин икки томонлама алоқаларни ҳам муҳокама қилишади.
Ушбу Теҳрон саммити Остонадаги йиғлишда белгиланган Суриядаги инқирозни ҳал қилишни кафолатловчи давлат (Туркия, Эрон ва Россия)ларнинг учинчи йиғилиши ҳисобланади. Бундан олдин улар 2017 йил 22 ноябрда Сочида ва 2018 йил 4 апрелда Анқарада йиғилишган.
Manba: azon.uz