Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин Донбасс қайта тикланишини маълум қилди

A A A
Путин Донбасс қайта тикланишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин кеча тунда Донбассни, жумладан Мариуполни тиклаш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.

“Кеча кечқурун - ярим тун, соат ўн иккилар атрофида эди – ҳамкасблар билан жиддий шикастланган Донбасс, Мариуполь ҳудудларини тиклашни муҳокама қилдик. У ерда уй-жойларни ҳам, ижтимоий инфратузилма, болалар боғчалари, кутубхоналар, театрлар ва музейларни ҳам тиклаш керак”, деди Путин Миллий бирлик кунида кўнгиллилар билан суҳбат чоғида.

“Мариуполь - жуда машҳур, қадимий, айтиш мумкинки, Россия шаҳри. Пётр биринчи бўлиб у ерда биринчи ҳарбий флотилиясига асос солган, биринчи ғалабаларни қўлга киритди, кейин Суворов у ерда ўзининг юришларини қилди, Екатерина II бу ерларни қурди. Бу жуда қизиқ жой. Aлбатта, у ерда қилинадиган ишлар бор”, дея қўшимча қилди Россия президенти.

Киритилди: 05:37 05.11.2022. Ўқилди: 3674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда