Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин «чуқур»да яшаган ва президентлик ҳақида орзу қилмаган

A A A
Путин «чуқур»да яшаган ва президентлик ҳақида орзу қилмаган

Россия президенти Владимир Путин 2017/2018-ўқув йилидаги олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг устозлари билан Сочида бўлиб ўтган учрашувда ўзи болалигида яшаган маҳалла (двор — ҳовли) ҳақида гапириб берди, деб ёзади «daryo.uz».

Давлат раҳбари энг асосий бойликлардан бири сифатида одамлар билан мулоқотни, у шу жумладан, маҳалла болалари орасида бошланишини айтиб ўтди. Шу билан бирга, шаҳар иморатлари шахслараро муносабатларга таъсир кўрсатмаслигини қўшиб қўйди.

«Мен ҳовлида, том маънода — чуқурда (кўп қаватли уйлар билан ўралган тор ҳовли) яшаганман. Эски Петербург, Ленинград, шаҳарнинг қоқ маркази Невский шоҳ кўчасидан пиёда уч дақиқа», — дея ўз хотиралари билан бўлишди президент.

Шунингдек, ўқувчиларнинг саволларига жавоб берар экан, Путин болалигида президент бўлиш ҳақида орзу қилмаганини ва ўқишни яхши кўрганини айтди. Бўлғуси давлат раҳбарининг болалиги маҳаллада ўтган, у вақтини бемалол ўтказган, деди у.

Киритилди: 13:23 02.09.2018. Ўқилди: 2284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда