Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин: "Бу ишлар тўлиқ фирибгарлик"

Путин: "Бу ишлар тўлиқ фирибгарлик"

Россия президенти Владимир Путин Украинадан ғалла экспорти билан боғлиқ вазиятни тўлиқ фирибгарлик деб атади.

Бу ҳақда у мавсумий дала ишларининг боришига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Украинадан ғалла энг қашшоқ мамлакатлардан бошқа жойга ўтишда давом этмоқда. Путиннинг таъкидлашича, Россия бу мавзуни кўтармоқда, бироқ ҳеч ким шунчаки тинглаётгани йўқ.

Президентнинг қўшимча қилишича, 23 сентябрь ҳолатига кўра, Украина портларини тарк этган 203 та кемадан фақат тўрттаси БМТ дастури бўйича энг қашшоқ мамлакатларга йўл олган.

"Тўғри, айтиш ноқулай, лекин бу тўлиқ фирибгарлик ва бошқа ҳеч нарса эмас", - дея хулоса қилди Россия президенти.

Киритилди: 17:18 27.09.2022. Ўқилди: 5830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!