Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин билан учрашган бош шифокор коронавирусдан даволаниб чиқди

A A A
Путин билан учрашган бош шифокор коронавирусдан даволаниб чиқди

Москвадаги 40-чи касалхонанинг бош шифокори Денис Проценко коронавирусдан даво топиб, ўз-ўзини изоляция қилиш режимидан чиққанини айтди.

"Иккита салбий таҳлил. Изоляция тугади - тўлиқ иш куни. Мен қизил ҳудуддан қайтишим биланоқ батафсилроқ ёзаман", - деб ёзди у "Фейсбук"да.

Проценконинг коронавирусни беморлардан юқтириб олгани 31 март куни маълум бўлди. 5 апрель куни Склифосовский номидаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти директори Сергей Петриков касаллик оғир бўлмаган тарзда кечаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Коммунарка клиникасига Владимир Путин ташриф буюрганди. Президент бош шифокор Проценко билан учрашиб, касалхона ходимлари билан мулоқот қилганди.

 



 

Киритилди: 21:02 15.04.2020. Ўқилди: 2623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда