Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин билан кўришган робот уриб «ўлдирилди»

Путин билан кўришган робот уриб «ўлдирилди»

Лас-Вегас шаҳридаги CES 2019 кўргазмасининг очилиши арафасида антиқа авария юз берди. Ҳайдовчисиз автоном режимда кетаётган Tesla электромобили Россиянинг Promobot компанияси роботини уриб кетди.

Promobot ҳаммуассиси ва ривожлантириш бўйича директори Олег Кивокурцев сўзларига қараганда, роботни улар CES 2019 тадбирида қатнашиш учун Филадельфиядан олиб келишган эди. Бир кунлик ижара ҳақи нақ 2 минг доллар турадиган бу робот бир нечта жиддий шикастлар олган ва уни энди иш ҳолатига қайтариб бўлмаслигини айтишмоқда.

Айтиш керакки, Promobot роботи 2017 йили жуда машҳур бўлган ўшанда уни Россия президенти билан таништиришган , робот Владимир Путин билан чўл олишиб кўришган ҳам эди.

Хабарларга кўра, компания муҳандислари роботларни CES 2019 павильонига олиб келиб, ўз стендига бошлаб бораётган бўлишган. Кетма-кет келаётган роботлардан бири йўналишдан сал четлашиб, Tesla электрокарининг йўлига чиққан.

Tesla Model S ичида йўловчи, аниқроғи компания ходими ҳам бўлган, аммо айни ўша дамда у электромобилнинг автопилот режимини синаб кўришга қарор қилган экан. Кутилмаганда унинг олдига Promobot роботи чиқиб қолган ва технологиялар оламидаги илк йирик тадбир шунақа антиқа авария билан бошланган.

Киритилди: 12:18 11.01.2019. Ўқилди: 3390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!