Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Жо Байденни катта ёшли ва тажрибали сиёсатчи деб атади.
“Президент Байден вояга етган ва тажрибали сиёсатчи. Унга ақл ўргатиш мен учун эмас. Ўзи хоҳлаганича қилсин”, — деди Путин СПИЭФда.
Унинг қайд этишича, Россия томони Россия ва унинг халқи манфаатларига мос келадиган ишни қилади.
"Ва ҳамма бу билан ҳисоблашиши керак", дея қўшимча қилди президент.