Россия президенти Владимир Путин 1 августдан 2024 йил охиригача камида бир йиллик ҳарбий шартнома имзолаган янги аскарларга 400 минг рубль (4600 доллар) миқдорида бонус беришни буюрди.
Шартнома учун янги бонус федерал ҳукумат 2022 йил сентябридан бери Украинада жанг қилганларга бераётган 195 000 рубль (2 200 доллар) миқдоридаги бир марталик тўловдан икки баравар кўпдир.
Президентнинг чоршанба куни эълон қилинган фармони, шунингдек, юқори мартабали минтақавий амалдорларга ҳарбий хизматга келган фуқароларга қўшимча 400 минг рубль тўлашни «тавсия қилади». Россиянинг минтақавий ҳукуматлари томонидан таклиф қилинадиган ҳарбий хизматга кириш учун бонуслар ҳар хил, аммо сўнгги пайтларда ортиб бормоқда. Июнь ойида Москва мери Сергей Собянин пойтахтликлар учун ушбу бонусни 1,9 миллион рублга (22 минг доллар) оширган эди.