Пайшанба куни Десечео ороли яқинидаги Пуэрто-Рико акваториясида кеманинг ағдарилиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий El Nuevo Día газетаси қутқарувчилар маълумотларига таяниб ўз сайтида маълум қилди.
Қайд этилишича, 31 киши ҳалокатдан қочишга муваффақ бўлган, улардан 11 нафари ҳозирда касалхонага ётқизилган. Соҳил хавфсизлик хизмати бортдагиларни қидиришни давом эттирмоқда, қайиқдагиларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган.