"Пари Сен-Жермен" "Барселона" вингери Рафиньяни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди El Nacional нашри.
Маълумотларга кўра, парижликлар аллақачон 27 ёшли бразилиялик билан боғланиб, ўз таклифларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, айнан парижликлар "Барселона"дан Неймарни 222 миллион еврога сотиб олиб, футбол тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг ёзида улар Усмон Дембелени ҳам ўз сафига қўшиб олган.