«ПСЖ» Муҳаммад Салоҳга катта шартнома таклиф қилди.
Франциялик журналист Ромен Колле Годен хабарига кўра, Париж клуби ёзда «Ливерпуль» вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Франция чеипиони 32 ёшли мисрликка ҳафтасига 500 минг евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Ўз навбатида «Ливерпуль» Салоҳ билан келишувни 2 йилга узайтириб, унга ҳафтасига 400 минг евро маош беришга тайёр. Футболчининг амалдаги шартномаси ёзда тугайди.
Салоҳ бу мавсумда АПЛда 18 ўйинда 17 гол ва 13 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйиб, ҳар икки кўрсаткич бўйича пешқадам бўлиб турибди.