Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

ПСЖ президенти устидан полицияга ариза тушди

ПСЖ президенти устидан полицияга ариза тушди

ПСЖ президенти фаолияти юзасидан текширув бошланди.

Маълумотларга кўра, Носир Ал Ҳелайфи "норасмий иш билан таъминлаш" ва "аҳолининг заиф гуруҳини эксплауатация қилиш"ни ташкиллаштиришда айбланмоқда.

Қатарлик тадбиркорга қарши айбловларнинг унинг марокашлик собиқ уй хўжалиги бўйича ходими Ҳичам Кармусси илгари сурди, у кўп йиллар давомида Ал Ҳелайфига меҳнат шартномасисиз ишлаганини маълум қилган.

Шу билан бирга ПСЖ президенти Франция ҳудудида ноқонуний ишлаш учун тўрт нафар филиппинлик хизматкорларни ёллагани айтилган.

Париж прокуратураси ариза текширув учун 16-округнинг полиция бўлинмасига тақдим қилинганини тасдиқлади.

Киритилди: 20:35 13.01.2024. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!