Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"ПСЖ" Мессидан эртароқ қутулмоқчи. Месси кетади

A A A
"ПСЖ" Мессидан эртароқ қутулмоқчи. Месси кетади

"ПСЖ" раҳбарияти аргентиналик юлдуз Лионель Мессидан воз кечишга тайёр. Todofichajes нашрининг хабар беришича, Лео мавсум якунлангач, Парижни тарк этади. Томонлар амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш йўлларини қидирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, парижликлар катта маош олаётган Мессининг ўйин сифати юқори эмаслигидан норози бўлмоқда. Хусусан, “Барселона”да юқори самарадорлик қайд этиб келган Месси Франция чемпионатидаги ягона голини уриш учун уч ой вақт сарфлади. Унинг ўзи ҳам жамоада ўзини эркин ҳис қила олмаяпти.

Энг муҳими эса, “Барселона”га Мессининг дўсти Хави Эрнандес бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Леода Каталонияга қайтиш истаги пайдо бўлган. “Барселона” раҳбарияти ҳам келажакда Мессини ортга қайтаришни режалаштираётган ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Агар Месси “Барселона”га ўтиш вариантидан қуруқ қолса, АҚШ чемпионатига йўл олиши кутиляпти.

Киритилди: 22:12 21.11.2021. Ўқилди: 10466 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар