"ПСЖ" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппега ультиматум қўйди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб футболчига агар у шартномани узайтирмаса, шартнома муддати тугагунига қадар захира ўриндиғига михланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди ва футболчи уни узайтиришдан бош тортди. Aввалроқ, Мбаппе "Реал"га ўтишга қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.