"Пари Сен-Жермен" клуби Nike компаниясига тегишли бўлган «Jordan» брендининг 2024/2025 мавсуми учун тўртинчи либос тўпламини тақдим этди.
"Ушбу футболка нафосат ва техник хусусиятларни ўзида мужассам этган. «Jordan» Wings логотипидаги қанот шаклидаги безаклар билан безатилган бўлиб, у "ПСЖ" ва "Jordan Brand" ўртасидаги бирдамлик рамзидир", — дейилади клубнинг расмий сайтидаги баёнотда.
17 ўйиндан сўнг, "ПСЖ" Франция Лига 1 2024/2025 мавсумининг турнир жадвалида 43 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда.