Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Профилактика ишлари сабаб "свет" учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши мумкин

Профилактика ишлари сабаб "свет" учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши мумкин

Профилактика ишлари сабабли электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2024 йил 2 июль соат 00:00дан 3 июл соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

Киритилди: 14:35 01.07.2024. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!