Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Президентнинг Туркияга ташрифи якунланди

Президентнинг Туркияга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди.

Кеча давлатимиз раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Бугун Анқара шаҳрида Ўзбекистон Президенти раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида қатор муҳим ташаббусларни илгари суриди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Сeаммит якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Киритилди: 20:27 16.03.2023. Ўқилди: 3109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!