Шу дақиқаларда давлатимиз раҳбари Франция Миллий йиғини раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказмоқда.
Томонлар парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий ҳаётни янада демократлаштириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашмоқда.