Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент порталига ва туман ҳокимиятига 230 марта мурожаат қилган аёл нега қамалди?

Президент порталига ва туман ҳокимиятига 230 марта мурожаат қилган аёл нега қамалди?

Фуқаро Н.Ч Президент порталига ва туман ҳокимиятига қилган мурожаатлари бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳар бир мурожаатни синчковлик ва одиллик асосида қонунда белгиланган муддатларда олган жавоб хатларидан қониқиш ҳосил қилмагач, ҳуқуқбузарлик содир қилишга аҳд қилди.

Ромитан тумани маъмурий судининг "Aniq.uz"га маълум қилишича, фуқаро Н.Ч Бухоро вилояти Ромитан туман ҳокимяти биноси олдига жорий ийлнинг 4 март куни тахминан соат 15:00 ларда келиб, вилоят ҳокимлиги раҳбарлигида ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш бошланишидан олдин ҳокимият биноси олдида йиғилишга келган фуқароларни ўзига қаратиб, туман ҳокими ва бошқа раҳбар ходимларга қарата ножўя сўзлар билан ҳақоратлай бошлаган ва ерга юмалаб ётиб, бақириб ножўя сўзлар билан сўкинишни давом эттирган.

Уни тинчлантиришга ва содир этаётган ҳуқуқбузурлик ҳаракатини тўхтатиш учун мурожаат қилган ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Н.Чга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддасининг 1-қисми (Милиция ходимининг қонуний талабини бажармаслик) ва
198-моддасининг 1-қисми (Ҳокимият вакилларининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳуқуқбузарликларини содир этган деб топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбадан Ромитан туман маъмурий судининг 2019 йил 4 мартдаги қарори билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилган.

Киритилди: 17:04 04.06.2019. Ўқилди: 4443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!