Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йилга мўлжалланган Мурожаатномаси лингвистик таҳлил қилинди.
📊Лингвистик таҳлил шуни кўрсатдики, асосий калит сўзлар сифатида қуйидагилардан энг кўп фойдаланилди: «маҳалла» сўзи – 49 марта, «аҳоли» – 35 марта, «иқтисодиёт» – 28 марта, «бозор» – 26 марта, «лойиҳа» – 25 марта, «технология» – 22 марта.
📉Уч сўзли бирикмалар орасида «келгуси беш йил» (9 марта), «дуал таълим асосида» (4 марта), «сувни тежайдиган технологиялар», «сув, электр энергияси» (3 мартадан) бирикмалари энг кўп фойдаланилди.
📰Таҳлил шуни кўрсатадики, давлат сиёсатининг марказида келгуси беш йил учун аниқ стратегик вазифалар билан бирга маҳалла, аҳоли фаровонлиги ҳамда иқтисодий ва технологик ўзгаришлар асосида ривожланишнинг янги босқичига ўтиши турибди.
.