Фаластин футбол федерацияси (ФФФ) президенти Жибрил Ражаб фаластинликларни Исроил ва Аргентина ўртасидаги ўртоқлик учрашувига Месси келса, бутун Фаластин бўйлаб унинг расмлари ва футболкаларини ёндиришга даъват этди.
“Report.az”нинг хабар беришича, Рамаландаги баёнотида ФФФ раҳбари Аргентинани Исроил билан ўртоқлик учрашувидан воз кечишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Қуддусни расман Исроилники дея баҳолаб, ўртоқлик учрашуви учун аргентиналикларни Қуддусга келишга чорлаган.
Мазкур ўртоқлик ўйини 9 июнда Қуддусда ўтказилади.