Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Атабаевнинг Халқ банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлангани тасдиқланди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Атабаевнинг Халқ банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлангани тасдиқланди

Халқ банки нафақат тижорат, муҳим ижтимоий функцияси мавжуд бўлган молия муассасаларидан бири бўлиб, ўзбек номенклатураси тили билан айтганда, оғир участка. У нафақат банк фаолиятини амалга ошириши керак, балки тегишли инфраструктурага эга тизим сифатида пенсия таъминотини етказиши ва социал вазифани бажариши лозим.

Шу сабабли банк мамлакатнинг энг узоқ нуқтасида ҳам, даромад келтириши ёки келтирмаслигидан қатъи назар, ўз офисига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, 10 минг яқин персонали билан ҳам катта армияга эга, ислоҳ этилиши керак бўлган банк тизимларидан бири.

Банк трансформация қилиниши, идеалда Россиянинг Сбер банки сингари инновацион, сердаромад ва илғор, тренд яратадиган банкка айланиши лозим. Бундан олдинги тайинловда ҳам худди шу умидни билдирган эдик.

Киритилди: 15:10 21.07.2021. Ўқилди: 3118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!