Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Президент: «Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни камида 3-4 бараварга ошириш зарур»

Президент: «Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни камида 3-4 бараварга ошириш зарур»

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Давлат раҳбари йиғилишда ҳудудлар раҳбарларини маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланмаётгани учун танқид қилди:

🔘 «Ички талабни ўрганиш, импортни таҳлил қилиш ҳар бир раҳбарнинг вазифаси. Бу авваламбор қурилиш материаллари, мебел, уй-жой ва маиший хўжалик моллари, тўқимачилик, ипакчилик, фармацевтика, электротехника, чарм-пойабзал, заргарлик, чинни буюмлари, озиқ-овқат ва мева-сабзавотни қайта ишлаш каби саноат тармоқларига тегишли.

📌 Мисол учун, сўнгги 3 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга ошди. Лекин, бу ҳали ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаётгани йўқ.

Цементга бўлган эҳтиёж — 86 фоиз, қурилиш ойнаси — 69 фоиз, керамик буюмлар — 40 фоиз, гулқоғоз — 30 фоиз, лак-бўёқ — 65 фоизга таъминланмоқда.

Умуман, ўтган йили қарийб 1 миллиард долларлик (металл ва ёғочдан ташқари) қурилиш материаллари импорт қилинган.

Лекин, бугунги кунгача бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳияти ва ундан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўргани йўқ.

📈 Ҳудудга нима четдан олиб келиняпти, нимани ўзида ишлаб чиқариш мумкин, бунинг учун нима қилиш керак, деган саволлар ҳокимларни ҳар куни қийнаши керак. Маҳаллий саноатни ҳақиқатда ривожлантириш учун, ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни камида 3-4 бараварга ошириш зарур.

Шу боис, маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича мутлақо янги «вертикал» тизим жорий этилади».

Киритилди: 20:19 30.04.2021. Ўқилди: 2313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!