Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Президент Эрдоған Трампга қўнғироқ қилди

A A A
Президент Эрдоған Трампга қўнғироқ қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти ва президентликка номзод Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Президент Эрдўған Дональд Трампга қилинган суиқасдни яна бир бор қоралаб, таассуф изҳор этди ва тезроқ тузалиб кетишини тилади», — дейилади Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими хабарида.

Президент Эрдоған суиқасдни «демократияга ҳужум» деб таърифлаб, «Трампнинг жирканч ҳужумдан кейин берган дадил жавоби демократияни мустаҳкамлагани ва Америка халқининг унга бўлган ишончидан далолатдир» деб таъкидлади.

💬 «Президент Эрдўған суҳбат чоғида Трамп қутбланиш ва кескинликни камайтириш мақсадида кучли етакчиликни намойиш қилганини айтди ва уни Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига расман номзод сифатида кўрсатилгани билан табриклади», — дейилади хабарда.

Президент Эрдоған АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари Америка халқи ва Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга фойда келтиришига умид билдирди.

Киритилди: 21:42 18.07.2024. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар