Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Президент бутун апрель ойини дам олиш деб эълон қилди

A A A
Президент бутун апрель ойини дам олиш деб эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин бутун апрелни халқ учун дам олиш деб эълон қилди, қарор янги коронавирус тарқалишига қарши курашишга қаратилган.

Давлат раҳбари дунёда, шу жумладан, Россия Федерациясида эпидемиянинг энг юқори чўққиси ҳали ўтмаганлигини таъкидлади.

Путин агар иш имкони бўлса, иш ҳақи сақланиб қолинадиган иш кунлари сонини ўзгартириш мумкинлигини таъкидлади.

Россия раҳбари дастлаб 25 март куни ўз ватандошларига мурожаат қилганди. Кейин у русларни уйда қолишга ундади ва 30 мартдан 5 апрелгача бутун мамлакат бўйлаб ишламаслигини эълон қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 3548 та коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улардан 30 киши вафот этган.

Киритилди: 19:34 02.04.2020. Ўқилди: 5108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар