Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига жўнаб кетди.
ЎзАнинг ёзишича, мазкур ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилишдир.