Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди

Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларида юқори даражага эришилгани ҳамда палата мамлакатларимиз савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми барқарор ошмоқда, энергетика, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Кэролин Лэмм АҚШ ишбилармон доиралари номидан давлатимиз раҳбарига икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигига шахсан эътибор қаратаётгани ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтириш, молиявий инструмент ва механизмларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани жорий этиш ҳамда турли тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалари муҳокама қилинди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида АҚШнинг пешқадам компания ва банклари иштирокида бизнес форумини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Киритилди: 15:47 03.05.2024. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!