Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Президент 2021 йилга қадар бизнесни текширишнинг барча турларини таъқиқлади

Президент 2021 йилга қадар бизнесни текширишнинг барча турларини таъқиқлади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 15 январь куни ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнниг барча турларини 2021 йилнинг 1 январига қадар таъқиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Президент ахборот хизматининг ушбу қарорга бағишланган махсус хабар эълон қилди.

Мазкур эркинликнинг яратилишидан мақсад, ишлаб сиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, янги иш ўринларини яратиш, республиканинг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш, мамлакатда тадбиркорлик ҳамда инвестиция киритиш учун қулай муҳитни яратишдан иборат.

Имомали Раҳмон аввалроқ ўзининг чиқишларида кўп сонли текширув органларининг бизнес ишларига ҳалал беришини қаттиқ танқид қилган ва Тожикистонда мавжуд 28 такширув тизими мажбуриятларини савол остига олган эди.

ca-news.org

Киритилди: 13:18 16.01.2019. Ўқилди: 2400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!