Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ватанпарвар ташкилоти Жиззах вилояти техника ва амалий спорт турлари маркази” НТМ собиқ раҳбари Ш.Х. (муқаддам судланган) ва собиқ автомобиль бошқариш устаси Н.Х. (муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.А.га автомактабда ўқиганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб бериши ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтказиб беришлари эвазига, 13 млн сўм ва 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.