Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пойтахтда қарздорликлар сабабли кўчмас мулклар аукционга чиқарилмоқда

Пойтахтда қарздорликлар сабабли кўчмас мулклар аукционга чиқарилмоқда

Ижтимоий муносабатларда фуқаро ёки тадбиркор бўлсин, ўзаро молиявий-моддий ҳамкорлик қилиши учун қарз олди-бердисини амалга ошириши мумкин.
Ёки банк хизматларидан мижоз сифатида албатта фойдаланади.

Олинган қарз ўз вақтида тўланмаса, ёки банклар томонидан бериладиган кредит маблағлари мақсадли ишлатилмасдан, қопланмаса, даъвогар албатта суд орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, моддий зарар ўрнини қоплаш чорасини кўради.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар фойдасига қарздорликларни ундириш, кредит қарздорликларини қоплашга оид ижро ишлари бўйича доимий равишда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “M.T.-B.B.” хусусий корхонадан ундирувчи корхоналар ва давлат фойдасига жами 936 млн. 961 минг 836 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига йилда келиб тушган.

Қарздор корхонага ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарори юборилган. Шунингдек, қонун талаби асосида қарздор корхонага ихтиёрий муддат берилган. Корхона берилган муддатда 5 та ундирувчи корхоналар ҳамда давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган бож суммаларини қопламаганидан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган автотранспорт ҳамда кўчмас мулк хатланган. Ҳозирда кўчмас мулк ва автотранспорт воситасини реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ижро варақасига асосан қарздор “E.Q.” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ "Kapitalbank" фойдасига 598 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликлари ва ундирувни гаровдаги “A.B.” корхонасига тегишли, Чилонзор тумани, Бунёд кўчасида жойлашган нотурар бинога қаратиш белгиланган. Қарздор корхона кредит қарздорлигини қоплаш учун қонун талаби асосида ихтиёрий муддат берилган бўлиб, бироқ берилган муддатда ҳам корхона қарздорлигини тўламаган.

Оқибатда, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро варақасида кўрсатилган 3 гектарлик нотурар бино хатланиб, онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Савдодан тушган пул маблағлари банкнинг кредит қарз суммалари учун йўналтирилади.

Киритилди: Бугун 17:52. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!