Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Португалия элчиси этиб тайинланган Мадалена Фишерни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
"Португалиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган Элчиси Мадалена Фишер хонимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Биз икки томонлама алоқаларимизни мустаҳкамлаш зарурлигини, бугунги ҳолат мавжуд салоҳиятга мос келмаслигини таъкидладик. Ўзбекистон-Португалия ташқи ишлар вазирликлари бу саъй-ҳаракатларнинг ташаббускори бўлади. Элчи хонимга мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланишда муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.