Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги мақоми унга алоҳида имтиёз бермаслигини таъкидлади.
Мутахассиснинг айтишича, таркиб танлашда футболчининг ўтмишдаги ютуқлари эмас, балки айни пайтдаги формаси асосий мезон бўлади.
"Мен учун энг муҳими — Роналдунинг ҳозир қандай ўйнаётгани. Ўтмишдаги натижалар қароримга таъсир қилмайди. У ҳам бошқа футболчилар қаторида. Агар яхши формада бўлса, майдонга тушади. Агар талаб даражасида ўйнамаса, таркибдан четда қолади.
Унинг беш марта "Олтин тўп"ни қўлга киритгани ҳам қарор қабул қилишимда устунлик бермайди", — деди Жезуш.
Қайд этиш жоиз, Жорже Жезуш ва Криштиану Роналду аввалроқ "Ал Насср" сафида бирга фаолият олиб борган.
Роналду эса Португалия терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб қолмоқда.
Сентябрь ва октябрь ойларида Португалия миллий жамоаси Уэльс, Норвегия ва Данияга қарши баҳсларда майдонга тушади. Норвегияга қарши эса икки марта ўйин ўтказилиши режалаштирилган.