"ПСЖ" ва Португалия термаси ярим ҳимоячиси Витинья ҳамюрти Криштиану Роналдунинг Жаҳон чемпионати-2026да иштирок этиши ҳақида фикр билдирди.
"39 ёшдалигига қарамай, у ҳали ҳам терма жамоа асосий таркиб аъзоси. Унинг спорт формасини сақлаб қола олганига изоҳ бера олмайман. Унинг ўзи бу ҳақида гапирганди ва чиндан ҳам, ҳаммаси профессионаллик билан боғлиқ бўлса керак. Бутун фаолияти давомида, эрталаб, кундузи ва кечқурун ҳам у меҳнат қилишдан тўхтамайди. Бу йўлда у қанча тер тўккани ва нималардан воз кечганини тасаввур қилиш қийин. Ўйлашимча, айнан шу жиҳат туфайли Криштиану 39 ёшда ҳам шундай спорт формасини сақлаб қола олган.
Мен учун у билан бир жамоада тўп тепиш — ғурур. Ёш болалигимиздаёқ у билан бирга тўп тепишни орзу қилардик ва бу амалга ошди. У билан бирга шунча вақт давомида тўп тепа олганимдан жуда хурсандман.
Роналду бўлажак ЖЧда иштирок этадими? Албатта, у ҳеч қаерга кетмайди, Роналду мундиалда иштирок этади".