Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Порошенко Макрондан Россияга босимни кучайтиришни сўради

Порошенко Макрондан Россияга босимни кучайтиришни сўради

Таъкидланишича, ҳар икки етакчи Донбассдаги вазиятни муҳокама қилиб, минтақага БМТ тинчликпарварлик миссиясини киритиш кераклигига эътибор қаратишган. Порошенко Макронни Россияга, ушбу давлатда судланган украиналиклар, хусусан Олег Сенцов ва Роман Сушченкони озод этиш мақсадида босимни кучайтиришга чақирди.

«Франция президенти Украина раҳбарини ислоҳотлардаги ижобий ўзгаришлар ҳамда «Коррупцияга қарши олий суд тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан табриклади. Суҳбатдошлар Украина - ЕИ ва Украина - НАТО саммитларига тайёргарликни ҳам муҳокама қилишган, улар Брюсселда июль ойида бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Порошенко Макронни Украинага таклиф қилган. Франция президенти бу таклифни қабул қилгани ёки қилмаганига аниқлик киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди

Манба: kun.uz

Киритилди: 20:10 16.06.2018. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!