AҚШ Давлат котиби Майк Помпео демократ Жо Байденни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган чет эл раҳбарлари ва сиёсатчиларига мурожаат қилди.
Fox News телеканалидаги нутқида Помпео овозларни ҳисоблаш ҳали якунланмаганлигини таъкидлади.
Байденнинг президент этиб сайлангани ҳақида Aмериканинг йирик оммавий ахборот воситалари ўзларининг ҳисоб-китобларига асосланиб хабар беришди. ОAВ прогнозлари расмий эмас, лекин аксарият ҳолларда овозларни ҳисоблашнинг якуний натижаларига тўғри келади.