Россия Қўшма Штатларнинг душманлари қаторига киради ва унинг президенти Владимир Путин "эркинликни севадиган барча америкаликларга таҳдид солади". Бу ҳақда AҚШ давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди.
«Мендан ҳар доим бизнинг душманимиз кимлигини сўрашади ва жавоб шундай: бизнинг ҳаёт тарзимизга, республикамизга, асосий демократик тамойилларимизга путур етказмоқчи бўлганлар кўп. Россия ушбу рўйхатда албатта бор», – деди Помпео.
Шунингдек, у Путинни "эркинликни севувчилар" учун "ҳақиқий хавф" деб атади.