Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Польшада умуммиллий карантин жорий қилинди

Польшада умуммиллий карантин жорий қилинди

Польшада 20 мартдан 9 апрелгача қатъий карантин жорий қилинди. Янги карантиннинг бошланиши ҳақида 17 март куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельский хабар берган эди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Недзельский пандемияга қарши курашда масофадан туриб ишлаш муҳимлигини таъкидлади ва иш берувчиларни иложи борича тезроқ масофавий шаклга ўтишга чақирди. «Биз ҳар куни тирбандликларга қараб кузатаётган ҳаракатнинг интенсивлиги ва гавжумлигидан хавотирдамиз. Мен барча иш берувчиларга мурожаат қиляпман, барча давлат идораларининг иш берувчилари, иложи борича тезроқ масофавий иш тартибига ўтинг», — деди вазир.

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Польша дунёда 14-ўринда. Мамлакатда 2 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирус билан касалланган, 48 минг киши вирус қурбонига айланган. Касалланиш нисбати бўйича эса 44-ўринда турибди — бир миллион кишига 53 мингта вирусга чалиниш ҳолати. Ўлим ҳолатлари нисбати бўйича эса 27-ўринда — бир миллион кишига 1291 та ўлим ҳолати.

Киритилди: 05:30 21.03.2021. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!