Польшада тўққиз киши Россия разведкаси кўрсатмаси билан саботажда гумонланиб ҳибсга олинди
Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, гап Украина, Беларус ва Полша фуқаролигига эга шахслар ҳақида кетмоқда.
"Ёлланма жиноий гуруҳ аъзолари Полша, Литва ва Швецияда қўпорувчилик ҳаракатлари, жумладан, Литвада саботаж, Вроцлавдаги бўёқ заводига ва IКЕА компанияси омборига ўт қўйишга уринишга алоқадор", — дея таъкидлади Польша ҳукумати раҳбари.