Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Польшада сув тошқини қурбонлари сони 20 нафарга етди

Польшада сув тошқини қурбонлари сони 20 нафарга етди

Польшада сув тошқини оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Польша телевидениеси хабар берди.

Қайд этилишича, тошқин қурбонлари сони ортиши мумкин, чунки кўплаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Кучли ёмғир туфайли Польша жанубида сув тошқини содир бўлди – дарёлар қирғоқларидан тошиб чиқди ва аҳоли пунктлари сув остида қолди. Одамлар эвакуация қилинмоқда. Польша Вазирлар Маҳкамаси сув тошқини эҳтимоли бор ҳудудларда табиий офат ҳолатини жорий қилди.

Киритилди: 11:33 18.09.2024. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!