Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Польшада Самарқанд Буюк Ипак йўлининг дурдонаси сифатида эътироф этилмоқда

Польшада Самарқанд Буюк Ипак йўлининг дурдонаси сифатида эътироф этилмоқда

Польшанинг оммабоп “Onet.pl” интернет порталида Самарқанд шаҳрига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда Самарқанд Буюк Ипак йўлининг энг қадимий ва жозибадор шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилиб, унинг бой тарихий-маданий мероси, бетакрор меъморий ансамбллари ва ўзига хос муҳити сайёҳларда унутилмас таассурот қолдириши таъкидланган.

Хусусан, Регистон майдонининг тунги ёритилиши ва мультимедиа намойишлари, Шердор, Тиллакори ва Улуғбек мадрасаларининг меъморий ечимлари, шунингдек, шаҳарнинг шарқона муҳити ва миллий таомлари юқори баҳоланган.

Шунингдек ўқинг

1“The Gulf Observer”: Ўзбекистонда иқтидорли раҳбар кадрлар тайёрлашда янги ёндашувлар амалга оширилмоқда›

2Исроиллик журналист Ўзбекистонни сайёҳлар учун жаннат деб атади ва мамлакатнинг машҳурлиги ошишини башорат қилди›

3Саудия матбуоти: Ўзбекистон ислом илм-фани ва маданий меросини тиклашда муҳим ўрин тутмоқда›

4“Associated Press Of Pakistan” АА: Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан экологик, ижтимоий ва бошқарув стандартларини жорий этиш тартиби белгиланди›

5Покистон ОАВ: Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилди›

Шу билан бирга, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайёҳлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, транспорт инфратузилмаси ҳамда мамлакатнинг Европа сайёҳлари учун тобора жозибадор туристик йўналишга айланаётгани қайд этилган.

Киритилди: 17:37 18.07.2026. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!