Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Польша президенти: "Россия НАТО учун энг жиддий таҳдид"

A A A
Польша президенти: "Россия НАТО учун энг жиддий таҳдид"

Польша президенти Анжей Дуданинг НАТО парламент ассамблеясида маълум қилишича, Россия альянс учун асосий таҳдиддир. Бу ҳақда wPolityce хабар берган, дейди "kun.uz".

Дуданинг сўзларига кўра, трансатлантик муносабатларни тиклаш ва қуролланишга кўпроқ пул ажратиш лозим.

«Биз ўзимизнинг трансатлантик бирдамлигимиз муҳимлигини ёдда сақлашимиз керак, айниқса ўзимиз биргаликда яратган хавфсизлик тизими тинчлик ҳамда барқарорликка таҳдид уйғотаётган субъектлар томонидан синалаётган ва қаршилик кўрсатилаётган пайтда. Уларнинг орасидаги энг жиддийси Россия ҳисобланади», - дея маълум қилди Дуда.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томони халқаро ҳуқуқ нормаларини шубҳа остига қўймоқда.

Киритилди: 09:05 28.05.2018. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда