Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Польша НАТО розилигисиз Украина осмони узра Россия ракеталарини уриб туширмайди

Польша НАТО розилигисиз Украина осмони узра Россия ракеталарини уриб туширмайди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари, миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, НАТОда бундай консенсус йўқ. Вазир можаро авж олишини истамаслигини билдирган Оқ уйнинг позициясига ишора қилди.

"Биз Украина мудофаасининг самарали бўлиши йўлларни излаяпмиз, лекин кескинлашувни истамаймиз. Кескин қадамлар украиналиклар учун ҳам, поляклар учун ҳам, умуман ҳеч ким учун яхши бўлмайди", — дея таъкидлади АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.

Эслатиб ўтамиз, Россия ракеталарининг Польша ҳаво мудофааси томонидан Украина ҳудуди узра йўқ қилиниши эҳтимоли Киев ва Варшава томонидан имзоланган хавфсизлик шартномасида қайд этилган эди.

Киритилди: 01:45 11.07.2024. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!