Польша Ғарбий Украина ерларини тортиб олишга ва у ерда референдум ўтказишга тайёрланмоқда, деб ёзади Белгиянинг Modern Diplomacy портали.
“Қонун ва адолат” партиясининг “тарихий ўлкалар” чегарасида Польша Республикасини қайта тиклаш режаси Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётидан анча олдин шаклланганга ўхшайди”, — дейилади мақолада.
Нашрнинг ёзишича, Польша Украинанинг ғарбий қисмига ҳарбийларини юбориб, у ерда референдум ўтказиш ниятида.
Ўшанда Польша томонининг режасига кўра, Украина Қуролли кучлари тўлиқ мағлуб бўлади ва Украинанинг амалдаги ҳукумати мамлакатни тарк этади.