Польша ҳукумати АҚШнинг танк дивизиясини мамлакатига киритишга қарши эмаслигини билдириб ўтди. Бу ҳақдаги ҳужжат "АҚШнинг Польшадаги доимий мавжудлиги ҳақида таклиф" деб ном олган ва мамлакат мудофаа Вазирлигида чоп этилди.
Бу мақсад йўлида Варшава 1,5-2 миллиард доллар маблағ ажратмоқда. Дивизияни жойлаштириш учун Польша Бидгош ва Торунь шаҳарлари ҳудудини таклиф қилган.
Вашингтон ва Варшава ҳамкорлиги очиқдан-очиқ Россиянинг кучайишига қарши ҳаракат сифатида баҳоланмоқда. Унда таъкидланишича, Москва "Европа хавфсизлик тузилмасини тубдан ўзгартириб юборди, АҚШнинг континентдаги мавқеини туширган".
АҚШ президенти Дональд Трамп Варшавадаги чиқишида "Бизнинг хавфсизлигимизга қақшатқич зарба беришни истайдиганлар бор… Биз бунга қарши чиқамиз … Ва ғалаба қозонамиз" деб айтиб ўтганди.