Европа Иттифоқи Германия канцлери Фридрих Мерцнинг эҳтимолий истеъфоси ҳолати учун режалар тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Politico газетаси беш нафар дипломат ва амалдорга таяниб хабар берди.
«Европа Иттифоқи энди Фридрих Мерцда ҳаммаси жойидадек кўриниш беришни давом эттира олмайди... ЕИдаги ҳамкорлар Германия канцлерининг эҳтимолий истеъфоси ҳолати учун режалар ишлаб чиқишни бошламоқда», — дейилади хабарда.