Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Поле чудес" шоуси продюсери коронавирусга чалиниб, вафот этди

"Поле чудес" шоуси продюсери коронавирусга чалиниб, вафот этди

"Мўъжизалар майдони" ("Поле чудес") шоуси бош продюсери Анатолий Голдфедер Москвада 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига дастурнинг бошловчиси Леонид Якубович маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, продюсер 31 май куни вафот этган. "Анатолий узоқ вақт касалхонада эди. У юрак хасталигидан даволанди, кейин бир неча ой олдин биопсия унинг лейкемия билан касалланганлигини кўрсатди", деди Якубович. Кейинроқ Анатолийнинг коронавирус юқтиргани маълум бўлди.

"Келажакда нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман, биз 40 йилдан ошиқ дўст бўлдик, энди укам йўқ", — деди Ёқубович.

Киритилди: 17:51 01.06.2020. Ўқилди: 5214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!