Покистоннинг Коҳат шаҳридаги полиция участкаси ҳудудида жойлашган масжид яқинида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди.
Бу ҳақда AFP юқори лавозимли полиция вакилига таяниб хабар берди.
"Покистон шимолидаги полиция участкасида содир бўлган портлаш ва отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 31 нафарга етди. Улар орасида 16 нафар полиция ходими ҳам бор", — дейилади хабарда.