Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Покистонда сув тошқинлари камида 11 миллион одамни қашшоқликка олиб келди

Покистонда сув тошқинлари камида 11 миллион одамни қашшоқликка олиб келди

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқи чоғида мамлакатда камида 11 миллион киши сув тошқини туфайли қашшоқлик чегарасидан пастга тушишини айтди.

“Йўқотилган уйлар, вайрон қилинган тирикчилик ва экин майдонларининг қисқариши, доимий озиқ-овқат танқислиги ва ноаниқ келажак. Тахминан 11 миллион киши қашшоқлик чегарасидан пастга тушади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Шу билан бирга, Шарифнинг таъкидлашича, баъзи одамлар ҳатто шаҳарлардаги тор бошпаналарга кўчиб ўтишади.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги аҳолига маош тўлаш учун аллақачон 300 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Киритилди: 11:34 24.09.2022. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!