Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Покистонда даҳшатли ЙТҲ: Микроавтобус ағдарилиб, ёниб кетиши натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди

Покистонда даҳшатли ЙТҲ: Микроавтобус ағдарилиб, ёниб кетиши натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди

Покистонда йўловчи ташувчи микроавтобус ағдарилиб, ёниб кетиши оқибатида 13 киши вафот этди. 

Маълум қилинишича, транспорт воситасида камида 20 нафар йўловчи бўлган. Беш киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Микроавтобуснинг олдида бўлган автомобиль капоти учиб келаётганини кўрган микроавтобус ҳайдовчиси тормозни босгандан сўнг, автомобиль ағдарилиб кетган. Воқеа жойига полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келишди.

Маълум қилинишича, йўлнинг ушбу қисмида транспорт ҳаракати тўхтатилган.

Киритилди: 18:38 27.09.2020. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!